Тошкентда Tracker ҳайдовчиси қасддан одамлар устига ҳайдаб юборди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда Tracker ҳайдовчиси одамларни қасддан уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум бўлишича, воқеа 26 март куни соат тахминан 12:15 ларда содир бўлган. Жумладан, 1999 йилда туғилган фуқаро Б.Р. Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида собиқ турмуш ўртоғи 2001 йилда туғилган фуқаро М.Ф. ва унинг ёнида бўлган бошқа шахслар билан жанжаллашиб кетиши оқибатида, бошқа шахсларга оғир тан жароҳати етказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 N 014 FC бўлган Tracker русумли автомашинада М.Ф. ва унинг танишларини устига ҳайдаб, қасддан уриб юборган.

Фуқаро М.Ф. ва унинг таниши Д.Қ.лар енгил турдаги турли жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига ётқизилган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчасини шахси аниқланиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъкидланди.

Ўзбекистон