Бўстонлиқда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат юзасидан тегишли ишлар бошланди — ИИБ
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳайвонга нисбатан шафқатсиз хатти-ҳаракатлар акс этган видеолар тарқалди. Воқеа юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Ҳолат юзасидан ўтказилган мониторинг ва дастлабки суриштирувлар давомида ушбу воқеа 2025-йил декабрь ойида Бўстонлиқ тумани Янгиқўрғон маҳалласида жойлашган меҳмонхоналардан бирида содир бўлганлиги аниқланган.
Шу йил ҳамда ўтган давр мобайнида ички ишлар органларига мазкур ҳолат юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган. Видеода акс этган шахс 1993-йилда туғилган M.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда қонуний қарор қабул қилиш учун материаллар судга юборилиб, якуний натижалар бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот берилиши таъкидланди.





