Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини кутиб олди

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатга келди.

Тожикистон етакчисини «Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида давлат раҳбари кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Бугун икки томонлама музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон