Кўксарой қароргоҳида Тожикистон президенти тантанали кутиб олинди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Тожикистон мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг музокаралари бошланди.

Ўзбекистон