Рақобат қўмитаси cўровидан сўнг UzAuto Motors истеъмолчилар билан шартнома шартларини ўзгартирди

Рақобат қўмитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖнинг дилерлик корхоналари тақдим этаётган шартномалари ўрганилганда қонунчиликка номувофиқ ҳолатлар мавжудлиги аниқланди.

Таҳлиллар натижасида «UzAuto Motors» АЖни жалб қилган ҳолда шартноманинг 21 та кичик банди қонун талабларига мувофиқлаштирилди.

Жумладан пулни қайтариш муддати аввал қўшимча шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 кун бўлган. Эндиликда эса муддат 10 кунга қисқартирилган.

Шунингдек, автомобилни етказиб бериш кечикиши кузатилган. Жумладан ишлаб чиқарувчига боғлиқ бўлмаган ҳолларда, ишлаб чиқаришда вақтинча узилиш юз берса, автомобилни етказиб бериш муддати белгиланган муддатдан 45 кунгача узайтирилиши мумкин эди. Ҳозирда эса ушбу банд форс-мажор бўлимига кўчирилди.

Бундан ташқари, аввал бир русумдаги автомобиль учун бир йилда қайта шартнома тузиш ҳолати аниқланганда, автомобилни етказиб бериш муддати қўшимча 120 кунгача узайтирилиши мумкин эди. Аммо енди бу банд тўлиқ олиб ташланди.

Натижада шартномада сотувчининг қонунчиликда белгиланган мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб қўйилди.

 

 

Янгиликлар