Самарқандда хотинини бўғиб ўлдирган эркак ҳибсга олинди
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 28 ёшли хотинини ўлдирганликда гумон қилинган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Миллар ахборот дастурида хабар берилди.
Маълумотларга кўра, марҳума 7 йил олдин қошнисига турмушга чиқган. Шу вақт ичида улар ўртасида кўплаб ойилавий низолар юз берган.
Оҳирги жанжаллар жудаям чуқурлашиб кетган эди. Унинг қайнонаси урушларга аралашиб келган, қайни сингиллари эса унга қол котарган. Шундан сўнг мен қизимга у билан яшама дедим. Аммо у яшайман деб бирга бўлиб келди, — дейди аёлнинг онаси.
Марҳумaнинг онасини, қизининг калтакланганини эшитиб этиб борганда уни бўғиб олдирилганини айтишган.
Аниқланишича ушбу ойила маҳаллада жанжалкашлар рўйҳатига кириб келган, ҳаттоки эркак 15 сутка қамалиб чиқган. Аммо тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг ушбу рўйҳатдан чиқарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида 26-июл куни Зебойи Жаҳон тахаллуси билан танилган хонанда хам эри томонидан ўлдирилгани хабар қилинганди.