Когонда 2021 йилнинг май ойига қадар захира қилинадиган озиқ-овқатлар ҳажми маълум қилинди

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Когон шаҳар Кенгашининг XVI сессияси 23 октябрь, жума куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, сессияда шаҳар кенгашининг депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, ҳокимликнинг масъул ходимлари ва бир қатор муассаса, корхона раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, сессия давомида 16 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалари ижроси, бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама этилган.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича ҳисоб китобларга асосан 2020 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар 885,1 тонна гўшт маҳсулотлари, 442,5 тонна парранда гўшти, 221,3 тонна балиқ, 1622,7 тонна картошка, 295 тонна гуруч, 2397,1 тонна ун, 331,9 тонна шакар, 6380,1 минг дона тухум, 295 тонна ўсимлик ёғи, 221,3 тонна пиёз ва 590,1 тонна сабзи маҳсулотлари талаби аниқланган.

Таъкидланишича, сессия якунида муҳокама этилган масалалар бўйича туман кенгаши депутатлари таклифлари инобатга олиниб, сессия қарорлари қабул қилинган.

Бундан аввал Халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг ўн тўртинчи, Вобкент тумани Кенгашининг ўн саккизинчи ҳамда Жондор тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар