Вобкентда 2021 йилнинг май ойига қадар 20 тонна гуруч захира қилинади

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Вобкент тумани Кенгашининг XVIII сессияси 21 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, сессия туман ҳокими Баҳодир Бафоев раислигида бўлиб ўтган. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва бўлимларнинг бошлиқлари, ҳуқуқ тартибот идоралари ташкилот ҳамда муассасаларнинг раҳбарлари, блогерлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.

Фото: Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, сессияда кун тартибига қўйилган асосий масала «Вобкент туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида» маъруза қилган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари нутқ сўзлаган. У нутқида 2021 йилнинг май ойига қадар аҳоли эҳтиёжи учун талаб қилинган гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёз маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича тизимли ишлар режаси ишлаб чиқилганини таъкидлаган.

Хабарга кўра, сессияда 2021 йилнинг май ойига қадар аҳолига етадиган миқдорда 350 тонна картошка, 180 тонна пиёз, 20 тонна гуруч ва бошқа маҳсулотлари захираси яратилиши зарурлигига тўхтаб ўтилган.

Бундан аввал Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг ўн тўққизинчи, Андижон вилояти кенгашининг ўн учинчи, Шаҳрихон тумани кенгашининг еттинчи ҳамда Фурқат тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.