Жондорда ахолини озиқ-овқат билан таъмилаш мақсадида жами 152,1 млрд сўмлик 20 та лойиҳа амалга оширилади

Бухоро вилояти Жондор туманида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида жами 152,1 миллиард сўмлик 20 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жондор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 22-октябрь куни Жондор тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтган. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилотлар ва муассасалар, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар қатнашган.

Жондорда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича туман аҳолиси 174,9 минг кишини ташкил этишини хисобга олиб 2021 йилнинг май ойига қадар зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоб-китоб қилинган. Жумладан:

  • 2520 тонна гўшт;
  • 1260 тонна парранда гўшти;
  • 630 тонна балиқ;
  • 6 820 тонна ун;
  • 18,2 миллион дона тухум;
  • 840 тонна ўсимлик ёғи;
  • 1 680 тонна сабзи;
  • 4 620 тонна картошка;
  • 840 тонна гуруч;
  • 940 тонна шакар;
  • 630 тонна пиёз зарурлиги аниқланган.

Унга кўра, туманда чорвачиликка ихтисослаштирилган 203 та хўжаликлар томонидан 2019 йил давомида жами 29,4 минг тонна гўшт маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, 2020 йил январ-сентябр ойларида туманда 22,4 минг тонна гўшт маҳсулотлари етиштирилган.

Қайд этилишича, туманда балиқчилик йўналишидаги 57 та сунъий ҳовузларига эга бўлган хўжаликлар йил давомида жами 1 250 тонна балиқ маҳсулоти етиштирилади. Ғалладан бўшаган ва мева сабзавотчиликка ихтисослашган мавжуд деҳқон хўжаликларнинг 179 гектар ер майдонларида такрорий экин сифатида сабзи маҳсулоти экилган бўлиб, йиллик 1 800 тоннадан ортиқ сабзи маҳсулоти етиштирилади. Туманда 2020 йилда барча тоифаларда шу жумладан, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз ихтиёрида қолган қисми билан биргаликда 43,4 минг тонна буғдой етиштирилган.

Фото: Жондор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, энг зарур 4 турдаги алоҳида маҳсулотлар бўйича қатъий захира яратиш чоралари белгилаб олинган бўлиб, 500 тонна картошка, 200 тонна пиёз, 200 тонна сабзи, 100 тонна гуруч маҳсулотлари совутгичли ва махсус омборхоналарга жамланади ҳамда туман ҳокимининг тасдиқланган графиги асосида бозордаги талабга қараб сотувга чиқарилади. Мазкур тадбир учун туманда 22 та тадбиркорлик субьектларида 3960 тонна хажмга эга музлатгичли сиғим ҳамда 540 тонналик омборхоналар мавжуд.

Туман аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли таъминлаш мақсадида 2020 йилда 20 та 152,1 миллиард сўмлик лойиҳалар ишга туширилади. Шунингдек, туман бўйича 2021 йил май ойига қадар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларининг тасдиқланган ҳажмлари билан таъминлаш бўйича назорат гуруҳи тузилган. Сессияда кўрилган масала юзасидан Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган.

Аввалроқ Шаҳрихонда сўнгги 9 ойда 20 минг тоннадан ортиқ картошка етиштирилгани, Оқдарёда  эса қарийб 3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар