Оқдарёда қарийб 3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилади

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилиши маълум қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Оқдарё туманида 2020/2021 йил қиш ва баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида жами 2990 тонна маҳсулотларини захирага ғамлаш режалаштирилган. Шундан 1573 тоннасини картошка, 671 тоннасини пиёз, 465 тоннасини сабзи, 280 тоннасини гуруч маҳсулотлари ташкил этади.

Қайд этилишича, ҳозирда тумандаги 19 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 62 та фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамлаш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилингани, Ўзбекистонда истеъмол индекси июль ойида 0,3 фоизга пасайгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар