Тошкентда қурилиш ташкилотларини онлайн текшириш сервиси ишга тушди

Тошкентда қурилиш компанияларини онлайн текшириш имконияти жорий этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот ҳизмати ҳабар бермоқда.

Текширув ҳизматини йўлга қойишга, шаҳар ҳокимлиги бот манзилига келиб тушаётган қурилишга алоқадор мурожаатларнинг кўплиги сабабли бўлган.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, қурилиши вақтинча тўхтатилган фирма ва компанияларнинг ҳолатини онлайн текширишингиз мумкин бўлган янги саҳифа ишга туширилди. Хизмат бепул тақдим этилади, — дейилади хабарда.

Саҳифадаги рўйхат, қурувчи ташкилотлар камчиликларини бартараф этиши ва янги ташкилотлар аниқланиши баробарида онлайн тарзда янгиланиб боради.

Эндиликда ҳар бир фуқаро қурилиш компаниясининг номини киритган ҳолда, унинг фаолияти вақтинча тўхтатилган ёки тўхтатилмаганини билиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда керакли ҳужжатларсиз ва экспертиза хулосаларига эга бўлмаган ҳолда қурилишни бошлаган 59 та объектнинг ишлари тўлиқ тўхтатилгани хабар берилган эди.

Янгиликлар