Тошкент вилояти ИИББ раҳбари ўзгарди

Полковник Абдувосит Абдураззоқов Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Абдураззоқов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармас бошлиғи ўринбосари, тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Абдураззоқов ҳозирда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган Тоҳир Орипов ўрнига тайинланди.

Янгиликлар