Aндижон вилоятида ўтган 9 ойда қанча сабзавот етиштирилгани маълум қилинди
Aндижон вилоятида 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида қанча маҳсулот етиштирилгани ҳамда қанча гўшт, тухум, балиқ етказиб берилгани маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, вилоятда ўтган 9 ой давомида 965 минг тонна сабзавот маҳсулоти, хусусан, 160 минг тонна картошка етиштирилган. Буғдойдан бўшаган ерларга такрорий экин сифатида экилган картошкадан 70 минг тонна ҳосил олинган. Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 9 ойи ичида вилоят бўйича 72 минг тонна гўшт, 523 миллион дона тухум ва 10 минг тонна балиқ етказиб берилган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Қўрғонтепада ўтган 9 ойда қанча картошка етиштирилгани маълум қилингани ҳамда Наманганда сўнгги 9 ойда қиймати 13 трлн сўмдан ортиқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилгани ҳақда хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича жамғармалар ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.