Ўзбекистон аэропортларида босқичма-босқич янги халқаро тизим ўрнатилади
Ўзбекистондаги аэропортларда босқичма-босқич ўзини рўйхатдан ўтказиш халқаро тизими жорий этилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати раҳбари Лаълихон Собирова АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қлди.

Фото: «Tez News»
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги халқаро аэропортларга йўловчилар мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш – «Self Check-In» тизими босқичма-босқич жорий қилинмоқда. Келгусида «Uzbekistan Airports» «Self Check-In» киоскаларини бошқа аэропортларга ҳам жорий қилишни режалаштирган.

Фото: «Tez News»
Бундан ташқари, йўловчиларнинг юкларини ҳам автоматик рўйхатдан ўтказиш «Self Bag Drop» тизимини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
Наманган халқаро аэропортидан Минскка илк чартер рейс амалга оширилгани ҳақида хабар берилган эди.