Наманган халқаро аэропортидан Минскка илк чартер рейс амалга оширилди (фото)

Наманган халқаро аэропортидан Беларусь пойтахти Минск шаҳрига илк бор чартер рейс амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, чартер рейс «Belavia» авиакомпанияси томонидан «Boing 737» самолётида бажарилган. Самолётда 189 нафар ўзбекистонлик Минскка йўл олган. Уларнинг барчаси парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда COVID-19 вирусига тест топширгани айтилмоқда.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизматига кўра, 23, 26 ва 30 ноябрь кунлари Намангандан Туркиянинг Истанбул шаҳрига ҳам илк чартер рейслари амалга оширилади.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортига «Air Arabia» авиакомпаниясининг илк самолёти келиб қўнгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар