БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «MWN»

Маълум қилинишича, БАА «Air Arabia Abu-Dabi LLC» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва БАА ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан «Air Arabia Abu-Dabi LLC» компаниасига Абу-Даби—Тошкент—Абу-Даби йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 9 сентябрда 3-К сонли фойдаланиш рухсатномаси берилган.

Авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 20 сентябрдан барча халқаро қатновлар тикланиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Самарқандда соатига 1,2 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатадиган аэровокзал қурилиши маълум қилинди.

Янгиликлар