Uzcard’нинг айрим функцияларида носозлик юзага келгани маълум қилинди

Ўзбекистон бўйлаб Uzcard тўлов тизимининг айрим функцияларида носозликлар юзага келди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Компания хабарига кўра, тизимни оптималлаштириш бўйича техник ишлар сабаб банкоматлар вақтинча ишламай қолган. Tехник ишлар 3 декабрь, пайшанба куни соат 13:00 да ўз ниҳоясига етган.

«Тизим модернизацияси тугамагунча банкоматлардан фойдаланмаслигингизни сўраймиз. Яқин орада банкоматлар иши тикланади. Сизга расмий саҳифаларимизда хабар берамиз. Бошқа барча Uzcard хизматлари одатдагидек ишлайди. ‘Ягона умумреспублика процессинг марказиʼ ноқулайликлар учун узр сўрайди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Марказий банк департаменти раҳбари Дилшод Икромов Uzcardʼга директор этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Маълумот учун, Дилшод Икромов Ўзбекистон Марказий банкининг Aхборот технологиялари департаменти директори ҳамда Humo тўлов тизими раҳбари ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини камайтириш юзасидан вилоятда 340 та Humo тизимидаги, 224 та Uzcard тизимидаги, умумий 564 та банкомат етарли миқдордаги нақд пул маблағлари билан узлуксиз таъминлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар