Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида куни қор кўчкиси хавфи борлигини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати 4 январь куни аҳолига огоҳлантириш билан мурожаат қилди.

Фото: «fvv.uz»

Хабарда айтилишича, 4 январдан 8 январь кунига қадар Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи мавжуд. Вазирлик фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришини ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда «1050» қисқа рақамига мурожаат этишларини сўраган.

Эслатиб зтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридан Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлда 2 январь куни бир неча километрлик тирбандлик юзага келгани ва йўл тўсиб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Кейинчалик Чимёндаги автомобиль йўлларида ташкил этилган бир томонлама ҳаракат қачонгача давом этиши маълум қилинган.

Янгиликлар