Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида автотранспортда йўловчилар кўпроқ ташилиши маълум бўлди

2020 йил январь-декабрь ойларида автомобил транспортида йўловчилар ташиш бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, автомобил транспортида ташилган йўловчиларнинг умумий ҳажмидаги энг катта улуш Тошкент шаҳри (19,2 %)га тўғри келади.  Шунингдек,

  • Андижон вилояти – 12,3 %
  • Тошкент вилояти – 11,6 %
  • Фарғона вилояти – 11,3 %
  • Самарқанд вилояти – 7,9 %
  • Наманган вилояти – 7,8 %
  • Хоразм вилоятида эса 7,0 фоизни ташкил этган.

Таъкидланишича, автомобилнинг жами йўловчи ташиш ҳажмидаги улуши – 99,1 % ни ташкил этади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда барча турдаги автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташишга рухсат берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар