Ўзбекистонда барча турдаги автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташишга рухсат берилди

Ўзбекистонда «Damas» ва бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташишга рухсат берилди. Бу ҳақда мамлакатда коронавирусга қарши Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнотига таяниб, ЎзА хабар берди.

Бундан ташқари, караоке ва бильярд заллари фаолиятига қайта рухсат берилган.

«Ҳужжатнинг 6-бандига кўра, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг иқтисодиёт тармоқлари фаолияти барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш ва иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида «Damas» русумли ва бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташишга рухсат берилди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу муассасалар ўз фаолиятини санитария-гигиена қоидалари ва Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик тартибларга қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириши талаб этилади.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда феврал ойида карантин чекловлари қайта тикланишига оид хабарларга изоҳ берилди

 

Янгиликлар