Ўзбекистонда транспорт ҳаракати соҳасида янги тизим жорий этилади

Ўзбекистонда транспорт ҳаракати соҳасида янги тизим жорий этилади. Бу ҳақда 26 январь, сешанба куни АОКАдаги матбуот анжуманида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳрорхўжа Тошхўжаев маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, ривожланган давлатларда одамлар метро бекатига шахсий автоуловида келиб, уни метро ёнидаги автотураргоҳга қўяди ва йўлини жамоат транспортида давом эттиради. Ўзбекистонда ҳам ана шундай тизим ва йирик автотураргоҳларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

«Тошкент шаҳрида 500 мингдан ортиқ шахсий транспорт рўйхатга олинган. Жамоат транспорти орқали эса ўртача 480 минг йўловчи ташилмоқда. Яъни шаҳар аҳолисининг 10 тадан атиги 2 таси жамоат транспортидан фойдаланмоқда. Биз бу кўрсаткични юқори даражага олиб чиқишимиз керак», — дейди Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳрорхўжа Тошхўжаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир турк муҳандислари билан ўрганиш-таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Бу шаҳардаги тирбандликни камайтириш ва жамоат транспорти ҳаракати учун қулай шароит яратиш учун муҳим.

Аввалроқ Тошкентда махсус автотранспортлар ҳаракатланиши учун алоҳида йўлаклар ташкил этилиши ҳақида хабар бериганди.

Янгиликлар