Пойтахтда махсус автотранспортлар ҳаракатланиши учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади

Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчада алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Бунда, Тошкент шаҳридаги 10 та кўчалар:

1.  Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);

2. Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси)

3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);

4. Фарҳод кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси)

5. Лутфий кўчаси (Фарҳод кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси)

6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси)

7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси)

8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси)

9. Аҳмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси)

10. Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар.

Хабарда айтилишича, алоҳида ажратилган йўлаклар пайдо бўлганидан сўнг ойнинг биринчи ўн кунлигида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари жарималар қўлламасдан, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказишлари лозим бўлади. Шунингдек, алоҳида ажратилган йўлакларда шахсий автоуловни бошқариш тақиқланади.

Янгиликлар