Ўзбекистонда ҳайдовчи ва пиёдалар учун мобиль илова ишга туширилди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 2021 йилда навбатдаги инновацион лойиҳа — Йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш бўйича «Road24» ахборот тизими жорий этилди. Бу ҳақда Ички ишларо вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишларо вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, «Road24» ахборот тизими бугунги кунда тест талқинида ишга туширилиш арафасида. Мазкур мобиль ахборот тизими йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ахборот киритиш, олиш ва тарқатиш имкониятлари мавжуд.

Мисол тариқасида:

аҳолини йўл-транспорт ҳодисаси ўчоқлари ҳақида тезкор хабардор қилиш; 

Скрин: Ички ишларо вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

янги ўрнатилган йўл белгилари ҳақида хабардор қилиш;

Коллаж: Ички ишларо вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

чорраҳаларда тирбандликларни олдини олиш, муаммоли вазиятларни камайтириш;

Харита: Чорраҳаларда тирбандликларни олдини олиш, муаммоли вазиятларни камайтириш;

йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳақида маълумотларни олиш икониятларини беради.

Скрин: Ички ишларо вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Шунингдек:

  • фойдаланувчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати тўғрисида ахборотларни тақдим этиш (айнан ушбу дастур орқали олинган видеоёзувларни илова қилиб юбориш);
  • жарималарни тўлаш;
  • автомобиль йўлларини маълум муддатга ёпилиши (таъмирлаш ишлари) ҳақида ахборотларни олдиндан олиш;
  • ҳар бир фойдаланувчининг шахсий кабинети, статистик ахборотларни жамлашни ягона тизимини яратиш;
  • транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун масофадан туриб, онлайн тарзда рухсатнома олиш имкониятларини беради.

Бундан ташқари, ҳайдовчи ёки пиёда томонидан аниқланган йўлда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар ушбу дастурга белгиланиб, бошқа ҳайдовчилар огоҳлантирилади. Бошқарма хабарига кўра, дастурдан кўзланган мақсадлардан яна бири унда белгиланган камчилик ва муаммолар масъуллар томонидан тезкорлик билан бартараф этилишидир.

Аввалроқ йўл белгилари ва чизиқларига риоя этилмаганда қўлланиладиган жарима ҳақида маълумот берилганди.

Янгиликлар