Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ ва ахборот платформа хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган янги лойиҳа яратилди — видео

Ўзбекистонда «Unitez IT Company» компанияси томонидан ижтимоий тармоқ ҳамда ахборот платформа хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган «imkon.uz» лойиҳаси яратилди.

Лойиҳа ёшларни бир тармоқ атрофида, уларнинг барча ижтимоий-сиёсий мақсадлари ечимини ўзида жамлаган тизимга эҳтиёж борлиги сабабли яратилган. Мазкур лойиҳага 3 та тамойил асос қилиб олинган:

  • ижтимоий тармоқ;
  • каталог;
  • ютуқлар.

Лойиҳанинг аҳамияти. «Kraudfanding» нима?

Йиллаб лойиҳаси фойдасини кредитларни қоплашга сарфлайдиганлар билишади буни. «Kraudfanding» — лойиҳани умумжамғарма асосида молиялаштириш — ёш тадбиркор ва ижодкорлар учун энг зўр имконият.

Бўш иш ўринлари

«Imkon.uz» аҳолининг турли қатламлари учун муқобил иш ўринларини тақдим этишда хотин-қизлар бандлигига алоҳида урғу беради.

Ҳамда волонтёрлар жамияти, шахсий ҳамда ижтимоий муаммоларни бартараф қилишга мўлжалланган Кечинмалар каби ёшлар ҳаётида долзарб бўлган 11 та бўлимлардан таркиб топган.

Imkon.uz сизга юксалиш имконини таклиф этади. Ундан ўз вақтида унумли фойдаланинг ва мақсадларингизга эришинг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи платформа ишга тушгани ҳамда Ўзбекистонда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун мобиль илова ишга туширилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар