Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Фарғона шаҳрида қалбаки хорижий давлат фуқаролиги паспортларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Хусусан, тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳрида яшовчи 1995 й.т. шахс Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 1990, 1997, 1999 ва 2003 йилларда туғилган 4 нафар таниши билан тил бириктириб, қалбаки Туркия Республикаси фуқаролиги паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномасини мижозга 4 млн сўмга сотган вақтида ушланади.

Улардан жами 11 дона мобил телефонлар ва 2 дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон