Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон Президенти Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузияга давлат ташрифи доирасида 3 июль куни Тбилиси шаҳридаги Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон етакчиси Грузия бирлиги учун ҳалок бўлган қаҳрамонлар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради.

Жаҳон