Тошкентда кадастр инспектори $2 минг пора билан ушланди
Ҳозирда гумонланувчига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

Тошкентда кадастр агентлигининг Яшнобод туман бўлими бош инспектори пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Бош инспектор ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, маҳаллий фуқаро томонидан ноқонуний ўрнатилган енгил конструкцияли қурилмаларни бузиб ташламаслик ва унга нисбатан жарима қўлламаслик эвазига ушбу пул маблағини талаб қилган.
Натижада, инспектор учинчи шахс орқали 2 минг АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилади
Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





