Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2,5 мингдан ошди
Қидирув-қутқарув операциялари давом этмоқда

Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 595 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Делси Родригесга таяниб, «Интерфакс» хабар қилди.
Родригес бедарак йўқолганлар сони қанча эканлигига аниқлик киритмади. Норасмий маълумотларга кўра, бедарак йўқолганлар сони тахминан 38 500 кишига етмоқда.
Бу биз тасаввур ҳам қила олмаган даражадаги табиий фожиа бўлди, ваҳоланки, юртимизда сейсмик ҳодиса юз бериши мумкинлигини билар эдик, — дея таъкидлади Родригес.
Ҳозирда, қидирув-қутқарув операциялари давом этаётгани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада зилзила 24 июнь куни кечқурун содир бўлган эди. Тахминан 40 сониялик фарқ билан магнитудаси 7,2 ва 7,5 га тенг бўлган иккита ер силкиниши қайд этилди. Уларнинг эпицентри Венесуэланинг Яракуй штатида, бир-биридан 10 км узоқликда жойлашган эди.





