Грузия президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали равишда кутиб олди

Айни пайтда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда

Тбилиси шаҳрида Грузия Президентининг қароргоҳи – Орбелиани саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбарини Грузия Президенти Михаил Кавелашвили самимий қарши олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилди. Айни пайтда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Жаҳон