Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи платформа ишга тушди

Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи янги платформа ишга тушди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълуи қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш учун қулай бўлган consalting.labormigration.uz платформаси ишга туширилган.

Мазкур платформа орқали соат 9.00 дан 18.00 га қадар ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соҳа мутахассислари томонидан онлайн консультациялар бериб борилади. Тезкор онлайн маслаҳат олишни истаганлар мазкур платформа орқали савол йўллаши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда зилзила бўйича маълумот берувчи мобиль дастур яратилиши ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, коронавирусдан огоҳлантирувчи мобиль илова яратилгани, пандемия даврида волонтёр сифатида фаолият юритишни истаганлар учун платформа яратилгани маълум қилинган.

Тушунтирамиз