Ўзбекистонда зилзила бўйича маълумот берувчи мобил дастур яратилади

Президент қарори билан иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қатор янгилик ва ўзгаришлар киритилади. Жумладан, аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот берувчи мобил илова яратилади. Бу ҳақда Aдлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра:

  • 2021 йил 1 апрелдан сейсмик фаол ҳудудда жойлашган мавжуд бино ва ишоотлар, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолашга хизмат қилувчи;
  • 2021 йил 1 майдан янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмий даражаси кабиларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

  • 2021 йил 1 апрелга қадар аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот берувчи мобил илова яратилади;
  • 2020 йил 1 ноябрга қадар барча сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиёт ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари қарор билан республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури қабул қилинган. Юқоридаги ўзгаришлар Президентнинг 2020 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан амалга оширилади.

Aввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан огоҳлантирувчи мобил илова яратилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, пандемия даврида волонтёр сифатида фаолият юритишни истаганлар учун платформа яратилгани маълум қилинган.

Янгиликлар