Ўзбекистонда йўл белгилари ва чизиқларига риоя этилмаганда қўлланиладиган жарима ҳақида маълумот берилди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати Ўзбекистонда йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этилмаганда қўлланиладиган жарима ҳақида маълумот берилди.

Фото: «Tez News»

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддасига кўра, ҳайдовчиларнинг йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги — БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш — БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш — БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш — БҲМнинг тўрт баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ҳукумат томонидан кўриб чиқилган ва қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 460-сонли қарор бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги йилдан машина «фара»лари кундузи ҳам ёқиб юрилиши ва  Ўзбекистонда «тонировка» учун рухсатномани онлайн шаклда олиш имконияти яратилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар