Андижонда вилоят ҳокими топшириғига асосан депутатлар шаҳардаги шифохоналар фаолиятини ўрганди

Андижон вилояти ва шаҳар кенгаши депутатлари Андижон шаҳридаги шифохоналар фаолиятини ўрганди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўрганишдан асосий мақсад шаҳардаги соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, пандемия шароитида аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш ҳамда тиббиёт муассасаларининг бугунги кундаги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш бўлди. Шунингдек, давлат раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш юзасидан илгари сурган ташаббуслари ҳамда вилоят ҳокими топшириқлари ижросини таъминланди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ишчи гуруҳ аъзолари Халқ депутатлари Андижон вилояти ва шаҳар кенгаши депутатлари Р.Сатторова ҳамда А.Омонов томонидан шаҳарда жойлашган тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникаларнинг бугунги кундаги фаолияти, биринчи ёрдам кўрсатилиш учун зарур дорилар, автотураргоҳ мавжудлиги, ҳудуд ва бино хоналарининг умумий санитар ҳолати, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ўрганилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Андижон шаҳрида жойлашган 2-сонли туғруқ комплексида бўлиб, мавжуд муаммолар ва камчиликлар таҳлил қилинди. Ўрганиш якунида мутасадди тузилма раҳбарларига аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Аввалроқ Бўстон туманида янги тез тиббий ёрдам бўлими фойдаланишга топширилгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар