Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш содир бўлди

Байрутдаги порт яқинида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар беради «РИA Новости».

Маълум қилинишича, портлашдан олдин кичик тутун ҳолати келиб чиққан ва беш дақиқадан кейин портлаш содир бўлиб, осмонга қизил тутун кўтарилган. Портлаш эпицентридан бир неча километр узоқликда жойлашган биноларда, шунингдек, яқин атрофдаги уйларда шиша ойналар парчаланиб кетган.

«РИA Новости» мухбирига кўра, юзлаб одамлар жароҳатланган, тез ёрдам машиналари ярадорларни Зайтуна кўрфази ҳудуди ва қўшни кварталлардан олиб чиқишмоқда. Ёнғинни ўчириш учун вертолётлар жалб қилинган.

Ливан миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, портлаш Байрут портидаги пиротехника омборида жойлашган омборхоналар ёнида содир бўлган.

Ўз навбатида, мамлакат умумий хавфсизлик хизматининг раҳбари генерал Aббос Иброҳим пиротехника портлаши ҳақидаги хабарни рад этиб, улар узоқ вақт сақланиб қолган бошқа портловчи моддалар эканлигини айтди. Ливандаги Россия элчихонаси вакили «РИA Новости» агентлигига фавқулодда вазият оқибатида дипломатик ваколатхонанинг жабҳаси бироз шикастлангани ва ишчилар орасида ярадорлар йўқлигини маълум қилган.

Ҳозирда 10 кишининг жасади топилган, қурбонлар сони юзлаб кишини ташкил этади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш шу қадар кучли бўлганки, у эпицентрдан 20 километр узоқликда эшитилган.

Шаҳарнинг деярли 60 фоизи зарарлангани хабар қилинган.

Янгиликлар