Пахтаободда эҳтиёжманд оилаларнинг 128 нафар аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари тарқатилди

Андижон вилояти Пахтаобод туманида 27 та эҳтиёжманд оилага бир марталик ёрдам пули тарқатилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Ушбу тадбир Ўзбекистон Президентининг 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»фармонига асосан амалга оширилмоқда.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

4 август, сешанба куни туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ана шу бир марталик моддий ёрдам пулларини бериш туманнинг «Санграобод» ва «Муаззинбой» маҳаллаларидаги 27 та эҳтиёжманд оилада истиқомат қилувчи 128 нафар фуқарога бериш билан бошланди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳар бир фуқарога 220 минг сўмдан берилиши белгиланган бу бир марталик ёрдам пулларини беришни белгиланган муддатлар ичида тугатиш кўзда тутилмоқда.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Бухорода 50 мингта эҳтиёжманд оила аъзосига 200 минг сўмдан жами 10 миллиард сўм тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди. Сирдарёда «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан беш миллиард сўм ёрдам пули эҳтиёжманд аҳолига тарқатилган эди. Самарқандда эса эҳтиёжманд оилаларга 12 миллиард сўм ёрдам пули тарқатилган эди. 

Янгиликлар