Бухорода «Энг улуғ, энг азиз» танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди (фото)

Бухоро вилоятида 4 сентябрь, жума куни Мустақилликининг 29 йиллиги муносабат билан ўтказилаётган «Энг улуғ, энг азиз» республика танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирни вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи кириш сўзи билан очиб берган.

  • Танловда:
  • «Шоир ва ёзувчиларнинг бадиий асарлари йўналиши» бўйича вилоят босқичи ғолиблигини «Эзгулик харитаси» номли китоби учун шоир, Ўзбекистонда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдунаби Ҳамро;
  • «Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари йўналиши» бўйича «Ромитаннома» газетаси муҳаррири Махфират Атоева;
  • «Телерадио журналистика йўналиши» бўйича журналист, вилоят телерадиокомпанияси ходими Меҳринисо Фармонова;
  • «Дизайн ишлари йўналиши» бўйича «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси вилоят бўлими ходими Шохруз Зиёдуллаев;
  • «Кино санъати йўналиши» бўйича Мехрибону Ализода;
  • «Электрон оммавий ахборот воситалари журналисти йўналиши» бўйича Ситора Шамсиддинова ҳамда «Бадиий ижодкорлик йўналиши» бўйича Бекзод Каримов танловнинг вилоят босқичи ғолиблари сифатида тақдирланган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танлов мамлакатда яшаб, ижод қилаётган шоир-ёзувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кино ва дизайн намояндалари имкониятини синовдан ўтказишга йўналтирилган ўзига хос маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда», дейилди хабарда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ вакилларини мукофотлагани хабар қилинганди.

Янгиликлар