Нарпайда масжид ҳовлисидаги 38 туп теракни кесиб кетган эркакка жарима белгиланди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида масжид ҳовлисидаги 38 туп теракни кесиб кетган фуқарога жарима белгиланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Нарпай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Нарпай туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари «Тепа» маҳалласи ҳудудида кузатув рейди вақтида қонунбузарлик аниқланган. Ушбу маҳалла фуқораси Ю.С. эски масжид ҳовлисида ўсаётган 38 туп теракни тегишли рухсатсиз ноқонуний равишда кесиб кетган.

Фото: Нарпай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан фуқора Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди.

Маълум қилинишича, қонунбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида маъмурий жарима белгиланган.

Аввалроқ Андижонда ҳавони ифлослантирган фуқароларга жарима белгилангани ҳамда Самарқандда топиб олинган Халқаро Қизил китобга киритилган бургут табиат қўйнига қўйиб юборилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар