Фото: Самарқандда топиб олинган «Халқаро Қизил китоб»га киритилган бургут табиат қўйнига қўйиб юборилди
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Болтали» маҳалласида истиқомат қилувчи Оловуддин Бўриев 2020 йил 29 июль куни қўй боқиб юрганда жароҳатланган бургут топиб олгани, бургутни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Пахтачи туман инспекцияси орқали давлат ҳимоясига топширгани маълум қилинганди. Ҳозирда ана шу бургут табиат қўйнига қўйиб юборилганлиги хабар қилинди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабар беришича, жароҳатланган бургут соҳа ходимлари томонидан бир неча кун давом этган махсус парваришдан сўнг 2020 йил 6 август куни табиат қўйнига қўйиб юборилган.
Aввалроқ Фарғонада 200 ёшли писта дарахти давлат муҳофазасига олингани, Самарқанддаги 600 ёшли чинор давлат кадастрига киритилиши хабар қилинган эди.