Наманган шахридаги «Мавлоно» қабристони ва «Мавлавий Намонгоний» мақбараси таъмирланади (фото)
Наманган шахридаги «Мавлоно» қабристони ва «Мавлавий Намонгоний» мақбараси таъмирланади. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов Наманган шаҳридаги «Мавлоно» қабристонига борган.
«110 гектар майдонни эгаллаган ‘Мавлоно’ қабристони Наманган шаҳрининг энг катта ва кўплаб улуғларимиз дафн этилган табаррук жойи ҳисобланади. Бу ерни обод қилиш ҳам савоб, ҳам маънавият, ҳам тарбия бўлади», — дейди вилоят ҳокими.
Шунингдек, нуронийлар ва уламолар иштирокида ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловат қилиниб, «Мавлоно» қабристони ва «Мавлавий Намонгоний» мақбарасини ободонлаштириш лойиҳаси муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пайариқда «Ислом нури» жоме масжиди қайта таъмирлангани ва Бухоро туманида янги масжид фаолиятини бошлагани хабар қилинганди.