Пайариқда «Ислом нури» жоме масжиди қайта таъмирланди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида «Ислом нури» жоме масжиди қайта таъмирланди. Бу ҳақда Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туман ҳокими ва оқсоқоллар ташаббуси билан 2019 йил иккинчи ярим йилликда «Ислом нури» жоме масжидини қайта таъмирлаш якунланган.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилинишича, Пайариқ туман ҳокими масжидга ташриф буюрган. Бош имом хатиб, ноиби имом, мутавалли ва бош отинойи учун икки қаватли алоҳида бино қад кўтарган. Бундан ташқари аёллар учун ҳам намозхона ташкил этилган. Жума ва бошқа намозлари адо этишда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, масжид таҳоратхонасини кенгайтириш мақсадида қўшимча бино қурилиш ишлари давом этаётгани маълум қилинди.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро туманида янги масжид фаолиятини бошлангани хабар қилинган. Шунингдек, Самарқанддаги масжидлар сони 286 тага етгани маълум қилинди.

Янгиликлар