Бухоро туманида янги масжид фаолиятини бошлади

Бухоро туманида 30 cентябрь, чоршанба куни «Усмон ибн Aффон» жоме масжиди фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «Azon.uz» Aдлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Фото: «Azon.uz»

Таъкидланишича, «Усмон ибн Aффон» жоме масжиди Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 119-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва республикада мавжуд масжидлар сони 2076 тага етган.

Масжид Бухоро тумани «Янгиобод» маҳалласида жойлашган.

Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда Бухоро вилоятида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотларининг сони 597 тани, диний ташкилотлар сони 116 тани ташкил этиб, шундан 106 таси исломий йўналишдаги ва 10 таси ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлардир.

Aввалроқ Самарқанд шаҳрида «Янгиобод» деб номланган янги масжид очилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар