Фоторепортаж: Наманганда 15 минг ўринли Ўзбекистондаги энг йирик масжид қурилмоқда

Наманган вилояти Наманган шаҳрида бир вақтнинг ўзида 15 минг кишини сиғдира олувчи Ўзбекистондаги энг йирик масжид қурилмоқда.

Фото: «Azon.uz»

Фото: «Azon.uz»

Маълум қилинишича, туркиялик архитекторлар томонидан яратилган лойиҳа асосида қад ростлаётган масжидда кутубхона, анжуманлар зали ва узоқ жойдан келган меҳмонлар учун ҳам алоҳида шароитлар яратилиши режалаштирилган.

Фото: «Azon.uz»

Фото: «Azon.uz»

Маълумот учун, ушбу масжид Наманган шаҳри марказидаги собиқ Машраб номли боғ ўрнида қурилаётган «Afsonalar vodiysi» тематик истироҳат боғи ҳудудида жойлашган.

Фото: «Azon.uz»

Фото: «Azon.uz»

Фото: «Azon.uz»

Aввалроқ Наманганда Ўзбекистондаги энг йирик масжид, ҳунармандлар маркази ва савдо маркази қурилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар очилиши, аммо жума, шанба ва якшанба кунлари фаолиятга рухсат берилмаслиги маълум қилинди. Aммо кейинчалик Ўзбекистонда масжидлар 17 августдан бошлаб ҳар куни ишлаши қайд этилди.

Маълумот ўрнида, карантин енгиллаштирилгандан сўнг Наманганда 187 та масжид қайта иш бошлади.

Янгиликлар