Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар очилади, аммо жума, шанба ва якшанба кунлари фаолиятга рухсат берилмайди
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда диний ташкилотлар фаолиятига 17 августдан рухсат берилади.
Қарорга кўра, масжидлар ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда фаолият юритиши зарур.
Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Шавкат Мирзиёев 15 августдан Ўзбекистонда карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилишини айтиб ўтганди.
Шунингдек, Ўзбекистонда 30 кишилик тўйлар ва барча бозорлар фаолиятига рухсат берилиши маълум қилинди.
Ўзбекистонда 15 августдан мактаблар ва боғчалар фаолиятига рухсат берилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда 15 августдан карантин чекловларидан қайсилари сақланиб қолиниши маълум қилинди.