Самарқанддаги масжидлар сони 286 тага етди
Самарқанд шаҳрида 17 cентябрь, пайшанба куни «Янгиобод» деб номланган янги масжид очилди. Шундай қилиб, вилоятдаги масжидлар сони 286 тага етди, дея хабар берди Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.
Таъкидланишича, масжид шаҳарнинг Сўғдиёна даҳасида жойлашган бўлиб, унда 18 cентябрь куни илк жума намози жамоа бўлиб ўқилган.
Қайд этилишича, эндиликда Ўзбекистондаги масжидлар сони биттага ошиб, 2075 тага етган.
Маълумот ўрнида, айни пайтга қадар Самарқандда жами 808 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва 309 та диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган. Улардан 287 таси исломий, 22 таси ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлар ҳисобланади.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 4 cентябрдан масжидда жума намозини ўқишга рухсат берилган. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги карантиндан кейин масжидларда намозларни жамоа билан ўқиш учун ҳеч қандай чеклов бўлмаслигини маълум қилган.