Мингбулоқ туман ҳокимига янги матбуот котиби тайинланди

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокимига янги матбуот котиби тайинланди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, Шоҳрух Кенжаев Мингбулоқ туман ҳокимининг матбуот котиби этиб тайинланди. Маълум қилинишича, у 1992 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2014 йилда Наманган давлат университетини, 2019 йилда ушбу олийгоҳнинг магистратура мутахассислигини тамомлаган.

Шоҳрух Кенжаев бунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари сифатида ишлаб келган.

Aввалроқ Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасида котибият мудири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган вилоятига янги прокурор тайинлангани хабар қилинган.

Янгиликлар