Наманган вилояти ҳокимига матбуот котиби тайинланди

Aзизбек Aбдувалиев 17 октябрь куни Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aзизбек Aбдуғаниевич Aбдувалиев 1972 йил 5 апрелда Наманган шаҳрида зиёли оиласида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент давлат университети, 2001 йили Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — журналист, сиёсатшунос. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг аъзоси.

Aзизбек Aбдувалиев меҳнат фаолиятини 1991 йилда «Оила ва жамият» республика газетасида мухбир вазифасида бошлаган.

У 1994—2020 йиллар давомида шаҳар ҳокимлигининг «Наманган садоси» газетаси, «Ташаббус» телевидениеси, «Суҳбатдош» газетаси, «Меҳнат муҳофазаси» журнали, «Даракчи» газетаси, «Сабо» газетаси таҳририятларида, Наманган муҳандислик-педагогика институти, вилоят ҳокимлиги, Ибрат номли вилоят босмахонаси, Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги, Наманган шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Aзизбек Aбдувалиев 2020 йил май ойидан буён Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати бош мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Aввалроқ Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасида котибият мудири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган вилоятига янги прокурор тайинлангани хабар қилинган.

Янгиликлар