Наманган вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Қаҳрамон Бекқўзиев Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири буйруғига мувофиқ Бекқўзиев Қаҳрамон Ахватович Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бекқўзиев Қаҳрамон 1980 йилда Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Самарқанд Олий харбий автомобил Қўмондонлик мухандислик билим юртини тамомлаган.

Маълумот учун, Қахрамон Бекқўзиев 2001—2003 йилларда Мудофаа вазирлиги тасаруфидаги харбий қисмда взвод командири лавозимида, 2003—2019 йилларда Мудофаа вазирлиги тасаруфидаги Мудофаа ишлари бўлимида турли лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти ҳокимига янги ёрдамчи ва Олот тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланганди.

Янгиликлар