Олот тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳамроев Шерали Жўраевич Бухоро вилоят Олот тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Шерали Ҳамроев 1985 йил 18 мартда Олот туманида туғилган. 2009 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Таъкидланишича, Ҳамроев иш фаолиятини 2009 йилда Бухоро — Навоий халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш давлат корхонаси бош мутахассиси лавозимидан бошлаган.

Сўнгра Бухоро — Навоий автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш давлат корхонаси участка бошлиғи, ушбу автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш давлат корхонаси автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва тармоқни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Кейинроқ, Олот тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош муҳандиси, Олот тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчи вазифаларида меҳнат қилган.

Ҳамроев тайинланувга қадар Олот тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош муҳандиси сифатида фаолият юритган.

Аввалроқ Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ва Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекциясига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир, Уйчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар ҳамда  Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашига раҳбар тайинлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар