Ўзбекистонда 100 та хонадонга нечта телевизор тўғри келиши маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ҳолатига кўра 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 161 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2010 йилда 132 та, 2015 йилда 152 тани ташкил этган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2019 йилда қиймати 946,3 миллиард сўмлик 951 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида 100 та уй хўжалигига нечта мобиль телефон тўғри келиши ҳамда Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида салкам 218 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар