Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида салкам 218 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 217 771 та енгил ҳамда 2936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ишлаб чиқарилган энг кўп машина «Cobalt», энг ками эса «Labo» бўлган. Аниқ рақамлар кўрсаткичида эса:
- 59 252 та «Cobalt»;
- 52 689 та «Nexia Т-250»;
- 39 960 та «Lacetti Gentra»;
- 39 631 та «Damas»;
- 19 980 та «Spark»;
- 6 259 та «Labo».
Маълумот учун, мамлакат 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида чет элга 108,2 миллион AҚШ долларлик автомобиль экспорт қилган. Ўз навбатида, Ўзбекистонга 349,3 миллион AҚШ долларлик енгил автомобиль импорт қилинган.
Шунингдек, 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонда 174,5 минг дона автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган бўлса, 565,3 миллион AҚШ долларлик автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари импорт қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши, жамғармага 100 миллион доллар берилиши хабар қилинган эди.